Британиялик астрофизик Аластер Ганн агар Ер тескари йўналишда айлана бошласа, ним юз бериши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «BBC Science Focus Magazine» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ер тескари йўналишда айланса, атмосфера ва океан оқимлари ўзгаради. Сайёранинг ўртача ҳарорати деярли ўзгаришсиз қолади, лекин Атлантикадан келаётган асосий оқимлар Тинч океанига ўтади. Бунинг натижасида Ернинг иқлими кескин ўзгаради.
Таъкидланичича, айланиш йўналишининг ўзгариши туфайли Африка ва Евроосиёдаги барча чўлларнинг тўртдан бир қисми йўқолади. Уларнинг ўрнида ўрмон ёки яйловлар юзага келади. Амазон ҳавзаси чўлга айланади, Россия даштларида хушбўй ўсимликлар пайдо бўлади ва Европага қаттиқ қиш ёпирилади. Бундай ҳолда Атлантика океанининг музлари жанубга томон силжийди.
Мавзуга доир: Олимлар Ер айланишдан тўхтаса, нима юз беришини айтди
Аввалроқ Жефф Безос Ер сайёрасини сақлаб қолиш йўлини айтганди. Шунингдек, олимлар иқлим фалокати ҳақида огоҳлантирганди.



