ДХХ жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган муқаддам судланган икки фуқаро Урганч шаҳридаги МЧЖлардан бирининг раҳбари юк автомашиналари харид қилиш учун 10 миллиард сўм миқдорида кредит олмоқчи эканлигидан хабар топиб, унга бу борада танишлари орқали ёрдам беришларини айтишади ва эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар сўралган пулдан 15 минг долларини аванс сифатида олган вақтида ушланган.

Хоразмда кузатилган яна бир ҳолатда Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими иккита МЧЖ фаолиятлари бўйича ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, бюджетга қўшимча ҳисобланган 720 миллион сўмлик солиқ тўловларини таниш ҳамкасби имкониятлари орқали камайтириб беришни ваъда қилиб, эвазига ушбу МЧЖлар раҳбаридан 5 минг доллар олган вақтида ушланган.

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат қайд этилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро номига Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Қозоқ гуманитар юридик университетининг 1-босқичини тугатганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб, сўнгра уни Тошкент давлат юридик университетининг 2-курсида ўқишга кўчириб беришни ваъда қилган, 1996 йилда туғилган шахс 8 минг доллар олган вақтида ушланган.

Шунингдек, қонунбузар ушбу пул маблағини Чилонзор туманида жойлашган ўқув маркази раҳбари, 1994 йилда туғилган муқаддам судланган жиноий шеригига бериши кераклиги маълум бўлган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, пулни олган вақтида у ҳам ушланган.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи 1973 йилда туғилган муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаро ўзганинг ишончига кириб, уни ички ишлар идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Гулистон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган муқаддам фирибгарлик билан судланган шахс маҳаллий фуқарони ДХХ идораларига ишга киришида ёрдам беришини айтиб, ундан 2,5 миллион сўм олган вақтида ушланди. Аниқланишича, мазкур шахс жабрланувчидан уни ишга киритиш учун турли баҳоналарни рўкач қилиб, муқаддам 3900 доллар ва 70 миллион сўм олган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Фарғона ва Тошкент вилоятларида тезкор тадбир ўтказиб, фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйганди.

Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Янгиликлар13:21 | 1.2.23
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди
Янгиликлар13:18 | 1.2.23
Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

Муҳим хабарлар

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

20:21 · 31.01.2023