Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди — видео
Қамчиқ довони ҳудудида 16 февраль куни ҳаракатланиб кетаётган юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 10:50 атрофида Поп тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 228-километрида содир бўлган. Аниқланишича, 1966 йилда туғилган Д.И. «DAF» юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда машинанинг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган. Мазкур ҳодиса юзасидан воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.