Жиззахда аёл ҳайдовчи «Nexia-3» рақамини қоғоз билан беркитиб ҳаракатланди — видео

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 13 февраль куни аёл ҳайдовчи «Nexia-3» рақамини қоғоз билан беркитиб ҳаракатланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, туман ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида оқ рангли «Nexia-3» давлат рақам белгиси тўғри англашга тўсқинлик қиладиган қоғоз билан ёпилган ҳолда Термиз–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. Буни кўрган ЙПХ ходими А.Ортиқов олдинда хизмат ўтаётган ҳамкасби Н.Данабоевга рация орқали маълум қилиб, ушбу автомобилни тўхтатиш чоралари кўрилишини сўраган.

Шундан сўнг мазкур автомобиль ҳайдовчиси М-39 йўли ёқасида жойлашган овқатланиш шохобчаси яқинига тўхтаб, транспорт воситаси давлат рақам белгисининг устига ёпиштирилган қоғозни олиб ташлаган.

ЙПХ инспектори Н.Данабоев қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчидан тегишли меъёрий ҳужжатларини тақдим этишни сўраган вақтда ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим этмаган ва содир этган қоидабузарлигини ҳам тан олмаган.

Содир этган қоидабузарлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (Давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) ҳамда қонуний талабни бажармаганлиги учун 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) тартибида маъмурий баённома ва имзо чекишдан бош тортгани бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Ҳозирда ушбу маъмурий иш юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда машинасига сирена ва мигалка ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилганди. Шунингдек, Тошкентда ЙПХ ходимини тош билан уриб, қўрқитмоқчи бўлган ҳайдовчи жазоланган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди