Наманганда ППХ автомобили ва «Жигули» тўқнашиб кетди — видео
Наманган шаҳрида 17 февраль куни ППХ автомобили ва «Жигули» ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 02:00 атрофида шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, шу кўчага хизматга жалб қилинган патруль-пост хизмати батальони ҳайдовчи-ходими «Nexia-2» хизмат автомашинасида ҳаракатланиб кетаётганида «Жигули» автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда машиналарга енгил шикаст етган. Ходисада жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда ЙПХ ходими бошқарувидаги «Lacetti» «Nexia» билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.