Навоийда эркак итни милтиқда отиб ташлади — видео

Навоий шаҳрида эркак кўп қаватли уйнинг кираверишида узоқ вақт яшаб келган итни милтиқдан отиб ўлдирди. Бу  ҳақда «Меҳр ва оқибат» жамияти хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Келтирилишича, «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вакили Г.Р.Салдиева ва волонтёр О.Т.Абдуллаев 13 февраль куни воқеа жойига борган. Гувоҳлар кундузи номаълум эркак уларнинг уйи ёнида милтиқда келиб, итни қувганини айтган. Кейинроқ у ҳайвонни кўп қаватли уйнинг кириш жойида вояга етмаган болаларнинг олдида отиб ташлаган.

Таъкидланишича, эркак уй аҳолисига шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган, шунчаки отилган итни «Damas» русумли автомашинага ортиб кетган.

Ўз навбатида, «Меҳр ва оқибат» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбарияти жониворни ўлдирган шахсни қидириб топиш ва амалдаги қонунчилик асосида жавобгарликка тортишни сўраб Навоий ИИБ бошлиғи номига ариза юборган.

Қайд этилишича, ҳайвон ҳеч кимни безовта қилмаган, қўшнилар ит уларни уйга киришида бегоналардан қўриқлаганини таъкидлаган.

Аввалроқ Тошкентда 20 ёшли йигит мушукни қийнаб ўлдирганди. Шунингдек, Тошкентда 12 ёшли бола мушукни думидан кўтариб, ерга урганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди