Илм-фан - 19:16 · 18.02.2022

Араб давлатларидан бири сайёҳлар учун ўрнатилган ковид чекловларини бекор қилди

Баҳрайнга келувчи сайёҳлар 20 февралдан бошлаб мамлакатга пандемиядан олдинги каби тест ва сертификатларсиз ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Bloomberg»

Маълум қилинишича, қироллик ҳукумати аэропортга келганда топшириладиган ПЗР тестини ва ўн кунлик карантинни бекор қилган. Шу тариқа, Баҳрайн Норвегия каби ташриф буюрувчилар учун барча тиббий ҳужжатларни бекор қилган. Бу мамлакатга келувчилар энди фақат самолёт чиптасини сотиб олиши ва етиб келганда беш динор (15 доллар)га виза олиш керак бўлади.

Туроператорларнинг фикрига кўра, санитария талабларининг бекор қилиниши Баҳрайнга қизиқишнинг ошишига олиб келади. Бундан ташқари, мамлакатда март ойида «Формула-1» пойгалари босқичи бўлиб ўтади.

Аввалроқ Қозоғистонда чегарадан ўтишда коронавирус чекловлари олиб ташланганди.

Bugun — LIVE