Наманганда антирадар ҳам аниқлай олмайдиган радарлардан фойдаланиш бошланади

Наманган вилоятида антирадар жиҳозлари аниқлай олмайдиган янги радарлар тизимидан фойдаланиш бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Унга кўра, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Туркиянинг «Üç Nokta» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси инвесторларини қабул қилган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг кўп тармоқли фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келаётган компания вилоят марказида 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда.

Таъкидланишича, вилоятда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини амалга ошириш учун амалий қадамлар ташланган. Бунинг афзалликлари йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қонуний талаблар бажарилиши ва инсон омилини чеклаш коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ўрнатиш ва фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган ақлли радар системаларининг янги авлоди намойиш қилинган. Лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антирадар ускуналари иш бермаслиги, тизимда эса фақатгина жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши билан аҳамиятли ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда январда ишга туширилган фоторадарлар рўйхати эълон қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги камера ва радарлар ЙТҲлар сонини камайтиргани айтилган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео