Наманганда «маскали»лар ва ГАИ ходимлари одамларни қўрқитиб, уларга нисбатан электрошокер ишлатгани айтилди — видео

Наманган шаҳрида 16 февраль куни «маскали»лар ва ГАИ ходимлари одамларни қўрқитиб, уларга нисбатан электрошокер ишлатгани айтилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 20:38 да Наманган шаҳри Ислом Каримов кўчасида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан хизмат олиб борилаётган вақтда «Vaz 21011» русумли автомашина тўхтатиб текширилган.

Текширув натижасида ҳайдовчи транспорт воситасига тегишли рухсатномасиз қўшимча газ баллони (яъни одатда автомашинада битта газ баллонига рухсат берилади) ўрнатиб олганлиги сабабли автомашинанинг рухсатиз қайта жихозини бартараф этиш учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчи ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлигига тўлиқ иқрорлигини билдирган бўлса-да, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро вазиятга провакацион тус бериб, турли хил баҳоналар билан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини айтиб, инспекторни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга чиқариб, инспекторларга нисбатан жамоатчилик орасида салбий фикр уйғотишга уринган.

Қайд этилишича, тадбир жараёнида ҳеч бир ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатилмаган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар, ЙПХ инспекторларининг айбини қидириш ўрнига ўз камчиликларингизни бартараф этишни тавсия қиламиз! Огоҳ бўлинг, кучайтирилган тартибдаги рейд жараёнлари ҳали узоқ давом этади. Қоидабузарлар эса кечирилмайди. Шундай экан, ўз фойдангизга ишлайдиган видеотасвирлар олгандан кўра, намунали ҳаракатланиш учун йўл тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этинг!» дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Қўйлиқ бозорида 31 декабрь куни ички ишлар ходимлари ваколатини суиистеъмол қилиб, фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатгани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео