9:02 | 20.02.22 783

Самарқандда таксистлардан зўравонлик билан пул ундириб юрган жиноий гуруҳ ушланди

Гуруҳга қаршилик қилганларга ёлланган спортчилар тазйиқ ўтказиб келган

Самарқанд шаҳрида ҳайдовчилардан зўравонлик орқали пул ундириб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, шаҳарда яшовчи муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган 7 нафар шахс Самарқанд–Навоий ва Самарқанд–Бухоро йўналишидаги ҳайдовчилардан зўравонлик йўли билан доимий таксичилик қилиш учун 300–500 доллар ундириб келган. Шунингдек, кунлик қатновчи ҳайдовчилардан 30 000–50 000 сўмгача таъмагирлик йўли билан пул олиб келинган.

Жиноий гуруҳ аъзоларининг фаолиятига қарши чиққан ёки сўралган пул маблағини бермаганларга нисбатан ёлланган бир гуруҳ спортчилар орқали жисмоний тазйиқ, зўравонлик ва оғир турдаги тан жароҳатлари етказиб келинган. Ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчилари В.Ф. ва Э.Д.лар тадбирга жалб қилинган фуқароларга нисбатан товламачилик қилаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан В.Ф. ва Э.Д.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида тадбиркордан судланганлик ҳолатини олиб ташлаш учун 4000 доллар талаб қилган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 203
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 99
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 691
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 231
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 444
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 463