Жиззахда солиқ инспектори пора билан қўлга тушди

Жиззах шаҳрида тадбиркорга имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 600 доллар талаб қилган солиқ катта инспектори ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давдат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори А.Х. «M.N.» МЧЖ раҳбари М.га 200 миллион сўм кредит ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган.

Солиқ ходими бунинг эвазига 600 доллар ва қайтариб бериш шарти билан 200 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи пора билан қўлга олингани хабар қилинганди.

Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди