Жиззахда такси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди — видео

Жиззах вилояти Бахмал туманида 11 февраль куни такси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @jiziib

Маълум бўлишича, воқеа соат 17:00 атрофида туманнинг Ўсмат шаҳарчаси ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Аниқланишича, «Nexia» автомобили ҳайдовчиси 3 километргача бўлган масофани қарама-қарши йўналишда босиб ўтган.

Қайд этилишича, қоидабузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1285— ва 194-моддалари асосида баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича суд идораларига юборилган.

Аввалроқ Андижонда «Malibu» машиналар оқимига қарама-қарши ҳаракатлангани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди