Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилди.

Маълум қилинишича, ҳафта охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келади. Республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4–9 даража, кундузи 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25 февраль, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳафта давомида тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.