Ўзбекистонда транспорт воситаларининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситаларининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилишини айтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик учун жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади.

Вазирнинг таъкидлашича, қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади.

Қолаверса, Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳонлари хусусий марказларда ҳам ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото