Бухорода ўқувчи қиз ўзини кўп қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди — видео
Бухоро шаҳрида ўқувчи қиз 22 февраль куни ўзини кўп қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси «Bugun.uz»га маълумот берди.

Маълум қилинишича, 16 ёшли қиз шаҳардаги 8-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олади. Унинг бундай хатти-ҳаракатига оиладаги келишмовчилик сабаб бўлган.
Шунингдек, ҳудуд профилактика инспектори ҳам воқеа юзасидан маълумот бериб, 22 февраль куни соат 11:29 да унга қўнғироқ қилиб, бир қиз ўзини «дом»нинг еттинчи қаватидан пастга ташлашга уринаётгани айтилган. Манзил эса хизмат хонасидан чамаси 700 метрча узоқликда жойлашган.
Улар томга чиққанида қиз девор устига чиқиб, ёмғир суви оқиб тушишига мўлжалланган металл қопламалар устига юра бошлаган. Ходимлар уни гап билан чалғитиб, ушлаб қолган.
Аввалроқ Андижонда аёл ИИБ ҳудудидаги сув минорасидан ўзини ташламоқчи бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги ОТМда қурувчи пулини ололмагани учун ўзини 5-қаватдан ташламоқчи бўлган.