Наманганда 47 ёшли эркак ошхона ертўласида қиморхона ташкил қилди — фото

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги ошхона ертўласида 47 ёшли эркак қиморхона ташкил этгани аниқланди. Тергов департаменти ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Тергов департаменти

Маълум бўлишича, 27 январь куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда 47 ёшли Ю.И. туманнинг Кўприкбоши кўчасида жойлашган ошхонасининг ертўласини таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўтказиш мақсадида жиҳозлагани аниқланган. У ертўлани қимор ўйинлари ўйнаш учун стол-стуллар, картон қоғоз ёрдамида ўйин карталари, темир ва ёғочдан «ўйин барабан» идиши, латта материалдан ўйин қопчаси билан жиҳозлаб, оқ ва қора рангли шарчаларни 1 дан 90 гача тартиб билан рақамлаган ҳолда ўйин карталарини фуқароларга 5000 сўмдан сотиб, «Бахтли воқеа» қимор ўйинларини қонунга хилоф равишда ташкил этган.

Фото: Тергов департаменти

Тадбир давомида Ю.И. томонидан ноқонуний ташкил этилган қимор ўйинида 15 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этаётгани, шунингдек, ўйинга тикилган 673 000 сўм пул маблағлари, юқорида санаб ўтилган жиҳозлар аниқланиб, тегишли тартибда процессуал расмийлаштирилган.

Фото: Тергов департаменти
Фото: Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ю.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Фарғонада уйида қиморхона очган аёл ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда 27 ёшли йигит онлайн қимор сабаб ўзини осиб ўлдиргани айтилган.

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Янгиликлар13:21 | 1.2.23
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023