11:22 | 22.02.22 159

Ўзбекистонда январь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Статистика қўмитаси бу бўйича Bugun.uz’га хабар берди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойида 69 198 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, январь ойида мамлакатда 69 198 нафар чақалоқ туғилган. Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (8516 нафар)да қайд этилган. Улардан:

  • 35 401 нафари ўғил бола;
  • 33 797 нафари қиз бола.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида 1448 нафар чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берилганди.