Қарши аэропортида 150 га яқин одам тўпланди

«Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти «Қарши» аэропортида одамлар тўплангани бўйича расмий баёнот берди.

Фото: Uzbekistan Airports»

Маълум қилинишича, 22 февраль куни Россиянинг «Red Wings» авиакомпаниясининг Қарши–Москва (Домодедово аэропорти) йўналиши бўйича парвоз қилиш учун йўловчилар Қарши халқаро аэропортига етиб келган. Маҳаллий вақт билан соат 08:00 да аэропортга 150 га яқин одам тўпланган.

Бироқ бу рейс Қарши аэропортида жадвалда бўлмаган. «WZ-4492» рейси Навоий аэропортидан 22 февраль куни соат 15:00 да учиши керак бўлган. Шу билан бирга, «Easy Booking» ва «Atlas Avia tour» онлайн хизматларида харид қилинган чипталарда жўнаб кетиш шаҳри Қарши, жўнаш вақти эса 08:00 деб белгиланган.

Қарши аэропортининг таъкидлашича, баъзи авиакассалар бир шаҳардаги йўловчилар танқислигини бошқа шаҳарга сотиш йўли билан қоплайди ва йўловчиларга жўнаш шаҳри ҳақида атайлаб нотўғри маълумот беради. Аммо шу билан бирга, аэропорт трансферни амалга оширишга мажбур. Бундай ҳолатда Қаршидан Навоийга ўтиш ташкил этилмаган. Йўловчилар қўшни шаҳарга ўз ҳисобидан таксиларда боришга мажбур бўлган.

«Навоий» аэропортидан маълум қилинишича, терминалга «WZ-4492» рейси йўловчилари кела бошлаган. Парвоз учун рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан соат 12:00 да бошланди.

Аввалроқ Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Қозоғистонга фавқулодда қўнгани ва Ўзбекистонда аэропортлар атрофида самолётларни суратга олиш майдончалари қурилиши маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда