Инновацион ривожланиш вазирлиги профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг мурожаати юзасидан баёнот берди

Тиббиёт фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаев 19 февраль куни Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашиб бораётганини айтиб, ўзбек олимларига мурожаат қилганди. Инновацион ривожланиш вазирлиги олимнинг бу мурожаати юзасидан баёнот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Баёнотда айтилишича, ўтган беш йил мобайнида Ўзбекистон илмий-инновацион фаолияти бошқа соҳалар каби ислоҳ қилинган. «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги ва «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонунлар қабул қилиниб, 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси, Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган ва уларда белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда.

Вазирлик, шунингдек, фан доктори илмий даражасига эга бўлган олий ўқув муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари ходимларининг базавий лавозим маошлари 2016 йилга нисбатан 3,2 баробарга оширилганини қайд этган.

Вазирлик бу ҳаракатларнинг барида илм-фан ривожидан иқтисодиёт, аҳоли ва олимларнинг манфаат кўриши назарда тутилганини маълум қилган.

Айтилишича, 2017 йилнинг 1 июлидан фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари (DSc)ни тайёрлаш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки босқичли тизими жорий этилганидан кейин илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга квоталар сони барқарор равишда ортиб бормоқда. Ҳозирда 2020 йилга нисбатан докторантурага ажратилган квоталар сони қарийб 5 баробарга ошган.

Баёнотда, шунингдек, ҳозирги кунда республикада 144 та олий ўқув муассасаси мавжуд экани, олий таълим ва мутахассислик йўналишлари классификатори 329 та таълим йўналиши ва 582 та магистратура мутахассислигини ўз ичига олиши айтилган.

Вазирлик олимнинг мақолалар чоп этилиши жараёни бўйича фикрларига тўхталиб ўтган. Айтилишича, шубҳали журналларда мақола чоп этиш муаммоси ҳам пойтахт, ҳам вилоят илмий ва таълим муассасаларига хос ҳисобланади. Бу факт мазкур йўналишдаги институтларнинг тавсия этилган нашриётлар билан ишлашни ташкил этиш воситалари ва механизмлари ҳақида паст даражада хабардорлигини кўрсатиши айтилган.

Баёнотда вазирлик соҳадаги яна кўплаб натижаларни санаб ўтган. Хулоса ўрнида эса юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг «Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашмоқда» деган фикри ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарифбой Ибодуллаев Ўзбекистон ва хитойлик олимлар томонидан яратилган «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасининг яратилиш босқичлари, вакцина яратилишида иштирок этган олимлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли оммавий вакцинацияга нисбатан ўзининг салбий позициясини билдирганди.

Шундан сўнг профессорнинг видеомурожаатига жавобан Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати томонидан расмий баёнот берилган. Баёнотда Зарифбой Ибодуллаевнинг эътирозлари ноўринлиги ва бу каби видеоматериаллар Ўзбекистонда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнларидан аҳолини чалғитаётгани айтилган.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео