Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилган. Шу боис бу ерга Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари ҳам келган. Улар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича тақдимотлар ўтказади.

Давлат раҳбари самолёти 30 йилдан сўнг фаолияти тикланган Мўйноқ аэропортига қўнган. Шавкат Мирзиёев у ерда фаоллар билан суҳбатлашмоқда.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото