Тошкент метрополитенида ҳожатхона ташкил қилинди

Тошкент метрополитенида 23 февралдан она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ташкил қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда метрополитен матбуот котиби «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Тошкент метрополитенининг Чилонзор бекатида синов тариқасида 23 февраль кунидан бошлаб ҳожатхона ташкил этилади. Шунингдек, қатор қулайликларга эга она ва бола хоналари фойдаланишга топширилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Тошкентдаги «Чилонзор» метро бекатида синов тариқасида ҳожатхона қурилаётгани тўғрисида хабар берилган ва бу тажриба ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам ҳожатхона қурилиши режалаштирилган.

Корхона берган баёнотда ҳожатхоналар, она ва бола хоналари нафақат Тошкент метрополитенида, балки дунёнинг аксарият метрополитенларида мавжуд эмаслиги айтилган. Бу йўловчиларнинг метродан фойдаланиш вақти аксарият ҳолларда кам бўлиши билан изоҳланган. Қайд этилишича, Тошкентда метро йўловчилари энг узоқ манзилга ўрта ҳисобда 40–50 дақиқа атрофида етиб боради.

«Бироқ шунга қарамай меъёрий лойиҳа хужжатларига ўзгартиришлар киритилган ҳолатда ‘Чилонзор’ метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда, агарда бу ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам амалда тадбиқ этилиши кўзда тутилган», — дейилган корхона баёнотида.

Бундан ташқари, метрополитен ахборот хизмати ер ости бекатларида киши соғлиғига таъсир кўрсатувчи босим борлигини инобатга олган ҳолда барча бекат навбатчилари биринчи ёрдам кўрсатиш маълумотига эгалигини ва барча бекатлар биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари билан таъминланганини қайд этган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди