Навоийда боғча тарбиячилари «дом»ларнинг подъездини ювишга жалб қилинди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида боғча тарбиячилари кўп қаватли уйларнинг подъездини ювишга жалб қилинди. Вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳолатни ўрганиб, бу бўйича маълумот берди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, фуқаролар кўп қаватли уйларнинг зинапояларини тозалаш ишларига мажбурий жалб этилган. Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш)га асосан маъмурий жарима қўлланилган ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

«Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, юқоридаги ҳолат базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача (27 000 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аввалроқ Тошкент вилоятида ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳам мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди