8:12 | 24.02.22 645
Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди
Шунингдек, Россия президенти Украина фуқароларига мурожаат қилди
Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Украинани босиб олиш Россиянинг режасига кирмайди. Россия Украина таҳдиди остида ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди.
Шунингдек, Путин Украина фуқароларига мурожаат қилди. «Қримликлар ўз танловини қилди, бизнинг ҳаракатларимиз таҳдидлардан ўзимизни ҳимоя қилишга қаратилган, мен ўзаро ҳамкорликка чақираман», — дейди президент.
Россия президентининг айтишича, мамлакат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг суверенитетини ҳурмат қилади, бунга Қозоғистон мисол бўла олади.