Украинадаги Ўзбекистон фуқароларидан иборат иккинчи эвакуация гуруҳи йўлга чиқди — видео

Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ 27 февраль куни Польша чегарасидаги Краковец–Карчова назорат-ўтказиш пунктига томон йўлга чиқди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Львов шаҳридаги вокзал. Фуқаролар шу ердан Польшага эвакуация қилинмоқда.
Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилган. Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Шунингдек, «Bugun.uz»га Украина–Польша чегарасидаги вазият акс этган видео келиб тушди. Видео муаллифи Анвар Нарзуллаевга кўра, айни пайтда чегарадаги вазият барқарор. «Биринчи навбатда, Президентимизга миннатдорлик билдирамиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Украинадаги 90 нафар фуқародан иборат биринчи эвакуация гуруҳи 26 февраль куни Львовдан Краковец назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққанди.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео