Жаҳон - 18:53 · 27.02.2022

Видео: Владимир Путин ядро қуроли билан таҳдид қилмоқда

Владимир Путин 27 февраль кунги Россия армияси раҳбарияти билан учрашувда тўхтатувчи кучларни махсус ҳарбий навбатчилик режимига ўтказишни буюрди. Бу ҳақда у мудофаа вазири Сергей Шойгу ва бош штаб раҳбари Валерий Герасимов билан Кремлда бўлиб ўтган учрашувда билдирган.

Фото: «Reuters»

Қайд этилишича, Путин Россия Мудофаа вазирлигига рус қўшинларини махсус жанговар навбатчилик режимига ўтказишни айтган. Президентнинг таъкидлашича, бошқа давлатлар Россияга қарши қўллаётган санкциялар ноқонуний ҳисобланади.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, тўхтатувчи кучлар деганда федерация ва унинг иттифоқчиларига қарши тажовузни тўхтатиш, шунингдек, турли хилдаги, жумладан, ядро қуролидан фойдаланган ҳолда қарши томонни мағлуб этиш назарда тутилади.

Bugun — LIVE