Тошкентда мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилди
Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқувчиларга қизил галстук тақдирилди. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мактаб маъмурияти мактабнинг бугунги очилиш маросимига ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга эркаклар галстукининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган. Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган.

«Мазкур масалага сиёсий тус бермасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.