Алишер Усмонов йил бошидан буён қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

Россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 2022 йил бошидан бери 83 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, йўқотишлар бўйича Алишер Усмонов («Металлоинвест», «Мегафон») бешинчи ўринни эгаллаган. Жумладан, миллиардернинг бойлиги йил бошидан буён 1,59 миллиард долларга камайган, ҳозир эса 19,7 миллиард долларни ташкил қилади.

Таъкидланишича, россиялик миллиардерлар ичида «Лукойл»нинг шерик эгаси Вагит Алекперов катта йўқотишга учраган, жумладан, унинг бойлиги 14 миллиард долларга камайган. Айни пайтда дунё милиардерлари рўйхатида Россиянинг 21 фуқароси киритилган. 1 март куни уларнинг умумий бойлиги 274,07 миллиард долларни ташкил этган.

Ҳозирда Россиянинг энг бой одами «Норникель» компаниясининг асосий эгаларидан бири Владимир Потанин бўлиб, у йил бошидан буён 6,2 миллиард долларга қашшоқлашган ва унинг бойлиги 24,7 миллиард долларни ташкил этади. «Северсталь»нинг асосий эгаси Алексей Мордашовнинг бойлиги ҳам сезиларли даражада камайган — 6,94 миллиарддан 21,9 миллиард долларгача. У иккинчи ўринни эгаллаган. Рўйхатда учинчи ўринда «Новатэк» эгаси Леонид Михельсон бўлиб, унинг бойлиги 10,9 миллиард доллардан 21,5 миллиард долларгача тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов Россия ҳужуми оқибатида қанча зарар кўргани маълум бўлган.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади