Ўзбекистоннинг Польша ва Украинадаги ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда
Украина ҳудудида жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, ўзбекистонлик фуқароларни эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда, Польша ва Украинадаги ваколатхоналар узлуксиз тартибда ишламоқда, деб хабар бермоқда «Нигоҳ».

Таъкидланишича, фуқаролар учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Алоқа учун:
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси: +380 44 501 50 00, +380 44 501 41 81, +380 44 501 41 82, +380 44 501 41 83.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси:
- Маруф Каримов («Карчова» назорат-ўтиш пунктида): +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557;
- Асқар Бекназаров (Катовице шаҳри аэропортида): +48 508 995 888; Telegram: + 99890 1160084;
- Сардор Ахматов (Элчихонада): +48 502 501 588; Telegram: + 99894 6541010.
Ўзбекистон ТИВ Call-маркази: 1164
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлигида мамлакат фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш бўйича узлуксиз фаолият кўрсатадиган тезкор штаб ҳамда 1164 қисқа рақамли Call-марказ ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Украинада уруш бошланганидан бери 1186 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.