14:41 | 04.03.22 1967

Фото: Алишер Усмоновнинг Германия тортиб олаётган «Dilbar» яхтаси қандай кўринишга эга ва қанчага баҳоланган?

Сиғими бўйича дунёдаги энг катта яхта миллиардернинг онаси шарафига номланган

USM Xolding асосчиси ва акциядори Алишер Усмонов Германия тортиб олаётган дунёдаги сиғими бўйича энг катта яхтага эгалик қилади. Миллиардер яхтани онаси шарафига «Dilbar» деб номлаган, Усмонов уни 600 миллион долларга сотиб олган.

Фото: «Sputnik»

Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтаси расман дунёдаги энг сиғимли яхта деб тан олинган. Кеманинг тоннажи 15 917 тоннани, ички биноларнинг умумий майдони эса 3800 квадрат/метрни ташкил этади. Яхтани 1875 йилда Бременда асос солинган Германиянинг «Lürssen» кемасозлик компанияси қурган бўлиб, компания мазкур яхта бир вақтнинг ўзида 40 нафаргача одамни сиғдира олишини айтган.

Фото: «SuperYachtfan»

Ушбу кўрсаткич туфайли Алишер Усмоновнинг яхтаси рақибларини ортда қолдирган: бунгача Уммоннинг марҳум султони Қобус бин Саиднинг «Al Said» яхтаси (ялпи тоннажи 15 850 тонна) ва БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён оиласига тегишли Azzam (ялпи тоннажи 13136 тонна) дунёдаги энг катта сиғимли яхта ҳисобланган.

156 метрли яхтанинг дизайни «Espen Oeino» денгиз архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Яхта ўзининг узунлиги бўйича Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаённинг «Azzam» (180,6 метр), Роман Абрамовичнинг «Eclipse» (162,5 метр) ва Бруней шаҳзодасининг «Dubai» яхтасидан (162 метр) кейин дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган.

Фото: «SuperYachtfan»

Маълумотларга кўра, яхта қурилиши охирги дақиқаларгача сир тутилган ва лойиҳа «Omar» номи билан кемасозликда пайдо бўлган. У дизель-электр ҳаракат тизими туфайли соатига максимал 42 километр тезликка эриша олади.

Усмоновнинг яхтаси муаллифлик лойиҳаси бўйича 2016 йилда ишлаб чиқарилган, деярли 5 йил давомида қурилган. У яхталар тарихидаги энг катта сузиш ҳавзаси, иккита вертолёт майдончаси, сауна, кинотеатр ва лифт билан жиҳозланган.

Фото: «SuperYachtfan»
Фото: «SuperYachtfan»
Фото: «SuperYachtfan»

Сўнгги маълумотларга кўра, Германия ҳукумати Гамбургда Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг «Dilbar» яхтасини мусодара қилган. Кейинчалик ОАВда тарқалган мазкур маълумот рад этилган.

Фото: «SuperYachtfan»
Фото: «SuperYachtfan»
Фото: «SuperYachtfan»
Фото: «SuperYachtfan»

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 292
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 221
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 439
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 393
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448