Молдова ҳам Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза берди

Молдова президенти Майя Санду мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолик аризасини имзолади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Al Jazeera»

Маълум қилинишича, эндиликда ариза Франция президенти Эммануэл Макронга юборилади. 2014 йилда Молдова Европа Иттифоқи билан ассоциация шартномасини имзолаган. Келишувларга кўра, Молдова визасиз режим ва эркин савдо зонасини яратиш эвазига маҳаллий қонунчиликни Европа Иттифоқи стандартларига мослаштириши керак.

«Молдовага камолотга эришиш учун 30 йил керак бўлди, аммо бугун мамлакат ўз келажаги учун масъулиятни зиммасига олишга тайёр. Биз тинчлик ва фаровонликда яшашни, эркин дунёнинг бир қисми бўлишни хоҳлаймиз. Баъзи қарорлар вақт талаб қилса, бошқалари ўзгарувчан дунё билан келган имкониятларни ҳисобга олган ҳолда тез ва қатъий қабул қилиниши керак», — деди Санду.

Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси сиёсий кенгаши бош вазир Ираклий Гарибашвили билан маслаҳатлашганидан сўнг зудлик билан Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини олиш учун ариза беришга қарор қилганди. Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда 2 март, чоршанба куни «Грузия орзуси» партияси раҳбари Ираклий Кобахидзе маълум қилган.

«Грузия ҳукумати ҳозирда ушбу аризани тайёрламоқда, у эртага Брюсселда Грузия раҳбарияти номидан ЕИ тузилмаларига расман тақдим этилади. Биз Европа тузилмаларини аризамизни фавқулодда режимда кўриб чиқишга ва Грузияга ушбу мақом беришга чақирамиз», — деди Кобахидзе. Унинг сўзларига кўра, ариза «сиёсий контекст ва янги воқеликлардан келиб чиққан ҳолда» топширилади.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди