Бухорода 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото
Бухоро шаҳрида 4 март куни 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Маълум бўлишича, соат 19:10 да Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасидан ўтувчи йўлнинг Бухоро Ҳудудгаз биноси рўпарасида ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартирган. Шундан сўнг орқадан келаётган «Spark» билан тўқнашиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва ҳаракат оқимига қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўл четида тўхтаб турган 4 та автомашинага шикаст етказган.


ЙТҲ оқибатида бирор-бир фуқаро тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, пойтахт 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлган.