Ўзбекистонда айрим рус сайтларига киришда муаммо кузатилмоқда

Американинг етакчи магистрал интернет провайдери Cogent Communications 4 март куни россиялик фойдаланувчиларни хизматлар тўхтатилиши юзасидан огоҳлантирди. «Bugun.uz» манбаси бунинг оқибатида Ўзбекистонда айрим Россия сайтларига киришда муаммо кузатилаётганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, «РТ», «РБК», «РИА», «Sputnik» янгиликлар сайтларига киришда муаммо юзага келмоқда. Cogent Communications ўз тармоқларидан ташвиқот ёки киберҳужумлар учун фойдаланишининг олдини олиш мақсадида Россияда хизмат кўрсатишни узиб қўйганини қайд этган.

«Иқтисодий санкциялар ва тобора беқарор хавфсизлик ҳолати Cogent’нинг сизга хизмат кўрсатишда давом этишига тўсқинлик қилмоқда. Cogent томонидан тақдим этилган барча портлар ва IP манзиллар белгиланган муддат ичида бекор қилинади», дейилади компания мурожаатида.

«Bugun.uz»га келиб тушган маълумотларга кўра, Россия оммавий ахборот воситалари сайтларига киришда муаммо фақатгина АҚШ провайдери хизматининг тўхтатилиши билан боғлиқ. Ўзбекистон томони бу масалада ҳеч қандай чеклов ўрнатмаган.

Маълумот ўрнида, Cogent «Ростелеком», «Вымпелком», «МегаФон», «Яндекс» ва VK билан ишлайди. Америка компанияси уларга бир ой ичида тармоқ ва сервер жиҳозларини олиб кетишга муҳлат берган.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди