Ўзбекистонда қиз-аёлларни кўча безориларидан ҳимоя қилувчи лойиҳа ишлаб чиқилди

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хотин-қизларга кўчадаги шилқимлик ва таъқибдан ҳимоя қилувчи «Умидани чақиринг» номли лойиҳа ишлаб чиқди.

Кўчадаги шилқимлик — кўча-кўйда, савдо марказларида, жамоат транспортида ва бошқа шу каби одамлар билан гавжум жойлардаги тегажоқлик, шаҳватли имо-ишоралар, ҳуштакбозлик, таъқиб қилиш, шилқимлик каби ҳаракатлар. Бу глобал иллат бўлиб, ундан бутун дунё аёл-қизлари азият чекмоқда. Франция, Нидерландия, Филиппин ва Тожикистон каби айрим мамлакатларда бундай хатти-ҳаракатлар қонун билан тақиқланган.

Бошқа кўплаб мамлакатларда эса ижтимоий масъулиятга асосланган норасмий ҳимоя механизмларини яратиш бўйича жамоатчилик ташаббуслари мавжуд. Кўпинча, таъқибчининг кетишини кутиб туриш учун вақтинчалик бошпана топиш ёки йўлида давом этиш учун ҳамроҳ чақириш имкониятига эга бўлиш кўчадаги шилқимлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бир қатор хусусий сектор вакиллари билан боғланиб, корпоратив ижтимоий масъулиятга асосланган ҳамда аёллар ва қизларга кўчалардаги шилқимлик ва таъқибдан вақтинчалик хавфсиз бошпана топишга имкон берувчи норасмий механизмга айланиши мақсад қилинган «Умидани чақиринг» деб номланган пилот ташаббус доирасида ихтиёрий альянс тузиш ташаббсини илгари сурди. Хавфсизлик маконларининг жойлашуви ва ташаббус тўғрисидаги батафсил маълумотни IT-парк кўмагида яратилган CallUmida.uz веб-сайтидан топиш мумкин.

«Бугун биз бошлаётган ташаббус мамлакат учун ноёб ва жуда муҳим, негаки бу — кўча-кўйда шилқимлик ҳолатларига дуч келаётган аёл ва қизлар учун мўлжалланган хавфсизлик маконлари тармоғини яратишга ҳисса қўшиш мақсадида фуқаролик позицияси, ижтимоий масъулияти ва ҳамдардлигининг намойиши сифатида ўз ресурсларини баҳам кўришга тайёр эканини изҳор этаётган бир қатор корпоратив сектор вакилларининг ихтиёрий мажбуриятидир.

Биз ушбу ташаббусни Халқаро хотин-қизлар кунидан бир неча кун аввал бошладик ва унинг бу йилги мавзуси ‘Барқарор келажак учун гендер тенглигини бугун таъминлаш’ эканини ҳисобга олиб, барқарор ва адолатли тараққиётга барча бирдек қамраб олиниб, ҳеч ким четда қолиб кетмаган тақдирдагина эришиш мумкинлигини таъкидлаш муҳим. Фақат хавфсизлиги таъминланган шароитдагина инсон таълим ва бандлик соҳаларида ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, соғлиқни сақлаш ва инсоннинг бошқа асосий эҳтиёжлари учун яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши мумкин. Бизга аёл ва қизларимиз учун хавфсиз бўлган кўчалар керак», — деган ўз нутқида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска.

Мамлакатдаги энг йирик Кorzinka супермаркетлар тармоғи, Testo by Zamira & Co., YaponaMama, Caravan Group ресторанлар тармоғи, Steam Bar, Turka Saray, GroundZero коворкинг марказлари, CyberArena компютер клуби, Asklepiy Group дорихоналар тармоғи, TEAMS университети, IT Park раҳбарлари пилот ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун ўз куч ва вақтини сарфлашга тайёрлигини билдирган.

«Ижтимоий масъулиятли компания сифатида биз кўчадаги таъқиб ҳолатларига қаршимиз ва ‘Умидани чақиринг’ ташаббусига қўшиламиз. Зарурат туғилганда, аёл ва қизлар учун хавфсиз жойларни таъминлаш учун Ўзбекистон бўйлаб барча дўконларимиздаги жамоамизни жалб қиляпмиз. БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда биз шаҳарлар аёллар учун хавфсизроқ бўлиши мумкинлигига ишонамиз ва кўчадаги тазйиқ ҳолатларини тўхтатиш бўйича хабардорликни оширишга интиламиз. Хавфсиз жойларнинг кўпроқ бўлиши, албатта, ҳаммамизнинг болаларимиз, яқинларимиз учун хотиржамликни мустаҳкамлайди», — деб таъкидлади Кorzinka супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов.

Мазкур ташаббус барқарор ривожланиш масалалари бўйича дунёдаги энг йирик ва энг тезкор таълим тармоғига кирувчи БМТТДнинг Ўзбекистондаги Акселератор лабораторияси доирасида синов тариқасида амалга оширилмоқда. БМТТДнинг Акселератор Лабораторияси миллий ва глобал ҳамкорлар билан долзарб ривожланиш муаммоларига янги ёндашувлар ва ечимларни топиш устида ишлаб, бу жараёнда мантиқан англаш, жамоавий интеллект, ечимлар топиш ва тажрибалар ўтказишга асосланган тезлаштирилган ўқув жараёнига асосланади.

«Умидани чақиринг» пилот ташаббуси муайян ҳолатларда зарур бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ҳуқуқий, психологик, маънавий ва моддий ёрдам ўрнини босмайди ёки бундай ёрдам турларини кўрсатмайди. Қўшимча ҳимоя ёки қўллаб-қувватлаш учун ваколатли ва ихтисослашган органларга мурожаат қилиш лозим. Вақтинчалик ҳимоя тақдим этиш муддати ва тартиби ҳар бир ҳамкорнинг мавжуд чекловлари билан белгиланади ҳамда вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилаётгани борасида шубҳа уйғонган тақдирда, ҳамкорлар қонун доирасида ҳаракат қилиш ва ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео