Россияда қайси ОАВ ва ижтимоий тармоқлар блокланди?

Россияда айрим мустақил оммавий ахборот воситалари ва Ғарб ахборот ташкилотларининг сайтларига кириш имконияти чекланди. Қуйида қайси ОАВ ва платформалар блоклангани ҳақида маълумот берилади.

Фото: «The Moscow Times»

Келтирилишича, 4 мартга ўтар кечаси россиялик фойдаланувчилар «BBC» рус хизмати ва «Deutsche Welle» сайтлари, «Meduza» нашри, шунингдек, App Store ва Google Play рақамли дўконларига киришда муаммолар борлиги ҳақида шикоят қилган. «BBC» Украина ва Россиядаги қисқа тўлқинли радиоалоқаларни қайтарганидан бир неча соат ўтгач, сайтни блокировка қилиш белгилари пайдо бўлган.

«Кўпинча ҳақиқат урушнинг биринчи қурбони экани айтилади. Нотўғри маълумотлар ва ташвиқот авж олган можарода одамлар ишониши мумкин бўлган факт ва янгиликларга эҳтиёж бор. Миллионлаб россияликлар ‘BBC’га мурожаат қилади», — деган BBC бош директори Тим Дэви.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида интернет цензурасини кузатувчи Globalcheck хизмати маълумотига кўра, Россияда «BBC» сайтига кириш даражаси 17 фоизни ташкил қилади. «Meduza» ҳам худди шундай фоизга эга.

Таъкидланишича, «Роскомнадзор» «Meduza» ва «Озодлик радиоси» (иккаласи ҳам Россияда хорижий агент сифатида тан олинган), «BBC» рус хизмати ва бир қанча Украина манбаларига киришни чеклаган.

«BBC» маълумотига кўра, блокировкага Кремлнинг Украинадаги ҳарбий операцияга оид материаллар юзасидан шикоят қилгани сабаб бўлган, «Роскомнадзор» буни «ишончсиз» деб ҳисоблаган. Шунингдек, Россияда трансляцияси тўхтатилган «Deutsche Welle» медиа компаниясининг веб-сайтини блоклаш бошланган ва Москвадаги офис ходимлари аккредитациядан маҳрум қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Facebook’дан фойдаланиш имконияти тахминан 30 фоизни ташкил этади. Twitter блокланган ресурслар рўйхатига қўшилган бўлиб, ресурсдан фойдаланиш атиги 17 фоиздан иборат. «Настоящего времени», «New Times», «Крым.Реалии» ва «Интерфакс-Украина»нинг рус тилидаги сайтлари ҳам блокланган. Бош прокуратура талаби билан Украинанинг «Гордон», «Корреспондент» ва «Украинская правда» нашрлари тақиқланган сайтлар реестрига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Роскомнадзор» «Новая газета», «Медиазона» ва бошқа ОАВ материалларини Украинада содир бўлаётган воқеаларни уруш деб атагани учун блоклашни талаб қилганди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023