Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади

Тошкент–Екатеринбург–Тошкент йўналиши бўйича 13 мартдан  қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 13 ва 20 март кунлари Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Қуйида ҳаво кемаларининг ҳаракат жадвали эълон қилинган:

  • Тошкентдан учиш: 19:00 (Тошкент вақти билан);
  • Екатеринбургга етиб бориш: 22:00 (Екатеринбург вақти билан);
  • Екатеринбургдан учиш: 23:40 (Екатеринбург вақти билан);
  • Тошкентга етиб бориш: 02:30 (Тошкент вақти билан).

Қайд этилишича, Тошкент–Екатеринбург йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 593 810 сўм (багажсиз), 2 966 363 сўмни (багаж билан) ташкил қилади. Екатеринбург–Тошкент йўналишидаги қатнов билети нархи эса 25 429 рублдан (багажсиз) ва 29 409 рублгача (багаж билан) бўлади.

Аввалроқ Фарғона–Сўх–Фарғона йўналиши бўйича 12 декбрдан мунтазам авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда