«Cotton Campaign» халқаро коалицияси ўзбек пахтасига нисбатан бойкот бекор қилинганини эълон қилди

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси вакиллари ҳамда «Cotton Campaign» халқаро коалицияси делегацияси аъзолари иштирокида 10 март куни Ўзбекистон пахтачилик соҳасида меҳнат шароитларига бағишланган пресс-брифинг бўлиб ўтди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати

Тадбирда Олий Мажлиси Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева, «Cotton Campaign» халқаро коалицияси раҳбари Б.Фриман раҳбарлигидаги делегация аъзолари, текстиль соҳасидаги халқаро брендлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари, миллий ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Брифингда Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ўз сўзида Ўзбекистонда сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар асосида инсон хуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг мутлақо янги тизими яратилганини таъкидлади.

Хусусан, меҳнат соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, аҳолининг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига бозор иқтисодиёти тамойилларини кенг татбиқ этиш, тармоқни механизациялаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ахборот берди.

Таъкидланганидек, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самара бераётганини нафақат кенг жамоатчилик, балки жахон ҳамжамиятининг ўзи ҳам гувоҳ бўлмоқда.

Хусусан, ушбу натижалар Халқаро меҳнат ташкилоти, АҚШ Давлат департаменти ва Меҳнат вазирлиги, Европарламент қатор халқаро нодавлат ташкилотлари, шунингдек «Cotton Campaign» халқаро коалициясининг кузатув ва мониторинг ишларида ўз аксини топмоқда.

Тадбирда инсон хуқуқларини химоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-хуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, халқаро стандартларни жорий этиш, мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг институционал асосларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, шунингдек, соҳа бўйича фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан очиқлик тамойилига асосланиб ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича олиб борилган изчил фаолият натижасида Ўзбекистонда тизимли мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди – деди Олий Мажлис Сенати раиси.

Брифингда «Cotton Campaign» халқаро коалицияси раҳбари Б.Фриман ҳам сўзга чиқиб, ўз нутқида бугунги кунда Ўзбекистон пахта далаларида ҳосилни йиғиб олишда мажбурий меҳнатга барҳам беришда сезиларли ютуққа эришилганини, йиллар давомида соҳада сақланиб қолаётган муаммолар ўз ечимини топганини қайд этди.

Унинг фикрларича, «ижобий ўзгаришлар Ўзбекистонни текстиль соҳасидаги халқаро брендлар билан яқин алоқалар ўрнатишга, фуқаролик жамиятини чинакам ривожлантиришга хизмат қилди». Сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан эришилган натижалар «Cotton Campaign» халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтасига нисбатан эълон қилинган бойкотни ечишига асос бўлди – деди Б.Фриман.

Ўзбек пахтасидан бойкотнинг олиб ташланиши биринчи навбатда текстиль саноатида дунёдаги етакчи корхоналарнинг Ўзбекистон бозорига кириб келишига имкон яратади. Мамлакатда миллионлаб одамларга янги иш ўринларини яратишга, қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга, тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ортишига ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни янада ривожланишига хизмат қилиши қайд этилди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди