Жамият - 9:36 · 10.03.2022

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчисини пора билан қўлга олди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, фуқаро А.М. тумандаги Янгиобод маҳалласи ҳудудида стадион ва спорт мажмуаси қуриш учун ҳокимлик орқали ер майдони олмоқчи бўлган. Ҳоким ёрдамчиси Б.Х. унга маҳалла ҳудудидан туман ҳокимлиги захирасидаги 60 сотих ер майдонини олиб беришда ёрдамлашишини айтган.

Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси танишлари орқали ер олиб бериш эвазига фуқародан 5 миллион 500 минг сўм пул талаб қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми ва 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ ДХХ Самарқандда фуқарога ер олиб бериш эвазига 100 доллар олган Миллий гвардия ходимини пора билан ушлаганди.

Bugun — LIVE