Президент ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилингани ҳақида гапирди

«Cotton Campaign» халқаро коалицияси ўзбек пахтасига нисбатан бойкот бекор бўлганини эълон қилганди. Президент ушбу қарорни «жуда катта имконият, янги бозорлар» деб баҳолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун очилаётган янги имкониятларни санаб, «Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, ‘Cotton Campaign’ куни-кеча Ўзбекистонни ‘қора рўйхати’дан чиқарди.

Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани. Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 миллиард долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади», — деди.

Шу боис хом ашёни олиб келиб, тайёр маҳсулот чиқарган ва уни четга сотадиган (божхона ҳудудида қайта ишловчи) корхоналарга апрелдан бошлаб:

  • экспортчилар учун берилаётган барча имтиёзлар татбиқ этилади;
  • лойиҳалари доирасида техник-иқтисодий асос, маҳсулот сертификати, божхона тўловлари таъминоти талаб этилмайди;
  • рухсатнома бериш муддати 3 баробар қисқаради, 1 йил давомида ишлаб келаётганларига рухсатнома ҳар бир контрактига эмас, балки корхона фаолиятига берилади;
  • олиб келган дастгоҳлари учун божхона божлари ундирилмайди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 11 март куни саноат кооперацияси бўйича ўтказаётган йиғилишда саноат тармоқлари, йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулотбай кооперацияни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди