Бўстонлиқда ҳокимлик фуқарога 650 млн сўм тўлаб берди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳокимлик уйи бузилагани фуқарога 650 миллион сўм компенсация тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, бюронинг туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчик туманлараро судининг ижро варақасига асосан карздор туман ҳокимлигидан фуқаро Ф.С. фойдасига пул ундириб бериш белгиланган. Таъкидланишича, Ф.С.нинг уйи бузилиши эвазига 650 000 000 сўм компенсация пули ундириб бериши бўйича ижро ҳужжати бўлган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича туман давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, нусхаси тарафларга юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Шунингдек, қарздор туман хокимлигига қарздорликни тўлаб бериш мақсадида бир неча бор талабномалар юборилган.
Ҳужжатни ижросини таъминлаш мақсадида қонуннинг 44, 45, 46-моддасига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши таъминланган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор туман ҳокимлигидан ундирувчи Ф.С. фойдасига 650 000 000 сўм компенсация пули тўлиқ ундириб берилган.
Аввалроқ Мажбурий ижро бюроси томонидан 2021 йилда 21,7 триллион сўм маблағ ундирилгани ҳақида хабар берилганди.