NATO 30 минг аскар иштирокида Норвегияда ҳарбий машғулот ўтказади

NATO ва унинг ҳамкорлари 14 март, душанба куни Норвегияда ҳарбий машғулотларни бошлайди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, бу 2022 йил NATO қўшинлари иштирокидаги энг йирик «Cold Response-2022» машғулот бўлиб, унда 27 давлатдан 30 минг аскар, 200 самолёт ва 50 та кема қатнашади.

Таъкидланишича, маневрлар Россиянинг Украинага ҳужуми олдидан режалаштирилган. Машғулотда ҳарбий тажовузга учраган давлатга альянс томонидан ҳарбий ёрдам кўрсатиш амалиёти ўтказилади. NATO қўшинлари Норвегия денгизида, шунингдек, Норвегия шимоли ва марказида ҳарбий машқлар олиб боради.

«Машқлар Норвегия ва унинг иттифоқчилари хавфсизлиги учун ўта муҳим. Улар Россия расмийларининг Украинага ҳужуми туфайли ўтказилмаяпти, аммо шу фонда уларнинг аҳамияти ортиб бормоқда», — дейди Норвегия мудофаа вазири Одд Роджер Эноксен.

Аввалроқ NATO Украинадаги воқеаларга ҳарбий аралашувни режалаштирмагани маълум қилинган.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади