Австралия ҳам Алишер Усмоновга қарши санкция киритди

Австралия россиялик олигархлар ва уларнинг қариндошларига қарши санкциялар жорий қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилди.

Фото: «O Globo»

Маълум қилинишича, санкциялар рўйхатидан россиялик 33 нафар олигарх, шунингдек, уларнинг қариндошлари ҳам ўрин олган. Уларнинг мамлакатдаги активлари музлатилиб, саёҳат қилишлари тақиқланган.

Рўйхатга, хусусан, миллиардерлар Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Алексей Мордашов, Алексей Миллер, ҳозирда «Алроса» компаниясини бошқараётган Сергей Иванов, Игорь Шувалов, унинг рафиқаси ва икки вояга етган фарзанди киритилган.

Рўйхатда Путин атрофидагиларнинг бундан олдин ҳам санкцияларга дуч келган энг яқин қариндошлари: Борис ва Аркадий Ротенбергнинг вояга етган фарзандлари, Игорь Сечин ва Николай Патрушевнинг ўғиллари, Евгений Пригожиннинг рафиқаси ва икки фарзанди бор.

Аввалроқ Канада Алишер Усмоновга қарши санкция киритганди. Шунингдек, АҚШ Алишер Усмонов иштирокидаги компанияларни санкциялардан АҚШ Алишер Усмонов иштирокидаги компанияларни санкциялардан озод қилган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди