Бухорода археология ёдгорлиги ери экин майдонига айлантирилгани аниқланди

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Вардонзе қўрғони» археология ёдгорлигининг муҳофаза ҳудуди ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар қилди.

 

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Шофиркон туманидаги «Тўймурод Холмурод ўғли» фермер хўжалиги раҳбари А.Қ. тегишли идораларнинг хулосаларини олмасдан, объектнинг муҳофаза ҳудудини оғир техника ёрдамида суриб, ер қазиш, ер тузиш, экин экиш ва мелиорация ишларини амалга оширган. Хусусан, ариқ қазиб, фермер хўжалиги ер майдонини археология объекти муҳофаза майдони ҳисобидан кенгайтирган. Бу эса объектнинг Рабод қисми маданий қатлами йўқотилиши, ҳудуддаги саксовул дарахтларининг нобуд бўлиши ҳамда ер қаърида сақланиб келаётган қадимги тарихий топилмаларнинг йўқотилишига сабаб бўлган.

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Ҳужжатларга кўра, объектнинг ер майдони ва муҳофаза ҳудуди туман ҳокимлигининг 2013 йилдаги қарорига асосан 124 гектарни ташкил этган. Аммо 2015 йилда ҳокимлик қонунчиликка зид равишда, тегишли идораларнинг хулосаларисиз объект ҳудудини 76 гектар этиб белгилаган. Шунингдек, қисқартирилган ер майдони фермер хўжалигига яйлов сифатида фойдаланиш учун берилган, бироқ амалда фермер уни экин майдонига айлантириб юборган.

Ўрганиш якунида археология ёдгорлигининг Рабод қисми ер майдонининг 1800 квадрат метр қисмига шикаст етказилиши оқибатида давлат манфаатларига 26 миллиард 730 миллион сўмлик зарар етказилган.

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, агентлик томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 132-моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Бухоро вилоят прокуратурасига юборилган.

Маълумот ўрнида, IV–ХV acpларга оид ушбу объект давлат муҳофазасида бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарори билан тасдиқланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида 603-рақам билан моддий маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паркент ҳокимлиги археологик объектни ғишт цехи учун сотиб юборгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Минг ўрик» ёдгорлиги ёнидаги қурилиш ишлари тегишли тартибда рухсат олинмасдан бошлангани маълум қилинганди.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади