Кувайтдан учган самолёт Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Arabian Aerospace»

Маълум қилинишича, «Jazeera airways»нинг «J-91653» йўловчи рейси Қирғизистонинг Ўш шаҳрига учиши керак бўлган. Аммо ноқилай об-ҳаво шароити (туман) сабаб муқобил аэропорт — Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.

Маълумот ўрнида, Беларуснинг «Belavia» рейси техник носозлик туфайли аэропортга қайтишга мажбур бўлганидан сўнг яна Минскдан Тошкентга учганди.

Маълум қилинишича, 22 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да Минск аэропортидан Тошкентга учган Беларусь авиакомпаниясининг «Boeing 737-800» самолёти республика чегарасига етиб бормай, ортига бурилиб, пойтахт аэропортидан унча узоқ бўлмаган жойда айлана бошлаган.

Минск аэропортининг хабар беришича, экипаж техник сабабларга кўра қайтишга қарор қилган. Тошкент вақти билан 01:30 да «Boeing-737 Belavia» Минск миллий аэропортига эсон-омон қўнган. Қўниш одатдагидек амалга оширилган. Авиакомпания ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган, бироқ унинг расмий сайтида Тошкентга парвоз 02:30 га кўчирилгани ҳақида хабар пайдо бўлган.

Аэропортнинг онлайн таблосига кўра, самолётнинг Тошкентга ҳақиқий парвози соат 03:27 да амалга оширилган. Шундай қилиб, «Belavia»нинг Тошкентга парвози тахминан беш соатга кечиккан.

 

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади