Ўзбекистонда 2021 йил сиёсий партияларга қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2021 йил учун сиёсий партияларга 100 миллион сўмдан ортиқ пул маблағи ажратилди. Бу ҳақда депутат Расул Куширбаев Telegram каналида маълум қилди.

Маълум бўлишича, давлат бюджетидан энг кўп пул Ўзбекистон Либерал демократик партиясига берилган. Қуйида партияларга 2021 йилда қанча маблағ ажратилгани очиқланган:
- Либерал демократик партяси — 36 564,9 миллион сўм;
- Миллий тикланиш партияси — 25 818,4 миллион сўм;
- «Адолат» социал демократик партияси — 17 000,4 миллион сўм;
- Халқ демократик партияси — 16 465,1 млн сўм;
- Экопартия — 12 886,6 миллион сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда 3 йилда масжидлар қуриш ва таъмирлаш учун қанча маблағ ажратилгани маълум қилинганди.