«Ўзгидромет» март ойи аномал ёмғирли бўлганини маълум қилди

«Ўзгидромет» 2022 йилнинг март ойи жуда ёмғирли бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Шимолий ҳудудлардан ташқари, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан сезиларли даражада кўп бўлди. Республиканинг тоғли ва тоғли олди ҳудудларида ёғингарчилик одатдагидан 2–3 марта кўп бўлди. «Хусусан, Тошкентда деярли 2 ойлик ёғингарчилик миқдори ёғди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жадал ёмғирнинг давомийлиги ҳам анормалдир. 5 мартдан бугунги кунга қадар деярли ҳар куни бироз танаффус билан ёмғир ёққан. Энг кучли ёмғир 11–15 март кунлари кузатилган. Республика бўйича баъзи жойларда бир кеча-кундузда ёғган ёғингарчилик миқдори айрим кунларда 25–40 миллиметр, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 50–60 миллиметргача бўлган.

«Шу билан ёмғирлар тугамади. 18 мартга қадар Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғирлар танаффус билан ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 18 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор. Республиканинг шимолида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик ушбу кунларда бироз бўлади. 18 мартдан сўнг ёғингарчилик 2–4 кунга танаффус қилиши кутилмоқда. Кейинчалик, март ойининг охиригача бу кунлар каби кучли ва узоқ муддатли ёмғир ёғишини биз кутмаяпмиз», — дейилади хабарда.

Келтирилишича, 2003, 2012 ва 2021 йилларнинг март ойларида ҳам жуда ёмғирли об-ҳаво кузатилган, аммо бу йилги каби жадал ва давомийлиги узоқ муддатли ёмғирлар илгари кузатилмаган.

Иқлимшунос олимларнинг фикрича, глобал исиш ёғингарчилик кўпайишига олиб келмайди. Бироқ, улар экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига, шу жумладан, аномал қуруқ ёки аномал нам даврларнинг такрорийлиги кўпайишига олиб келади. 2022 йилнинг март ойи бунинг ёрқин тасдиғидир.

Аввалроқ «Bugun.uz» метеоролог Эркин Абдулаҳатов билан ноқулай об-ҳаво бўйича суҳбатлашган, «Ўзгидромет» мутахассиси об-ҳаво бўйича кейинги кутилмаларни маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023