Шавкат Мирзиёев номига Telegram’да сохта бот яратилди
Telegram ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номига ўзбекистонликлар учун ёрдам пули тарқатиладиган сохта бот яратилди.

Маълум бўлишича, ушбу ботда аҳолига бир марталик 300 минг сўм миқдорда ёрдам пули тарқатилиши айтилган. Шунингдек, ботни ишга туширган фуқаролардан ҳаволани тарқатиш ҳамда шахсга доир маълумотларни киритиш сўралади.
«Фуқароларни бу каби фейк маълумотларга алданиб қолмасликка ҳамда огоҳ бўлишга чақирамиз», — дейилади хабарда.