7:34 | 17.03.22 612

Тўқаев Қозоғистонда бошқарув шаклини ўзгартиришни таклиф қилди

Шунингдек, у депутатлар сонини қисқартиришни илгари сурган

Қозоғистонда бошқарув шакли ўзгариши керак, парламент кўпроқ ваколатларга эга бўлади. Бу ҳақда республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев хабар берди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот химазти

Маълум қилинишича, Тўқаев парламентнинг қўшма мажлисида бу бўйича халққа мурожаат қилган.

«Қозоғистон тараққиётининг сиёсий моделини қайта қуриш бўйича пухта ўйланган қадамлар керак. Гап биринчи навбатда супер-президентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга эга президентлик республикасига ўтиш ҳақида бормоқда. Бундай тизим ҳокимият институтларининг оптимал мувозанатини таъминлайди ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади», — деган Тўқаев.

Шунингдек, Қозоғистон президенти депутатлар сони камайиши, Сенатдаги президентлик квотаси, парламентда Халқ ассамблеясидан келадиган квоталар қисқартирилишини қайд этган. Қонунлар қабул қилиш ҳуқуқига фақат парламент мажилиси эга бўлади. Сенат эса қабул қилинган қонунларни маъқуллайди ёки рад этади.

«Парламент қуйи палатаси ҳеч кимга сунъий имтиёзлар бермасдан, мамлакатнинг бутун сайлов манзарасини акс эттириши керак. Шу тариқа, биз парламентдаги Халқ ассамблеяси квотасини бекор қиламиз, менимча, бу ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий нуқтаи назардан тўғри. Бу квота Сенатга ўтказилади ва 9 депутатдан 5 нафарга қисқартирилади. Шунга кўра, парламентдаги депутатлик ўринларининг умумий сони камаяди», — деган у.

Аввалроқ Қозоғистонда ҳокимлар фаолиятига оид қонун қабул қилинганди. Шунингдек, Қозоғистон Россия ва Украина бўйича позициясини маълум қилинганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 851
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 416
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 767
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1151