«UzAuto Motors»да «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

16 март куни «UzAuto Motors» компаниясининг Асака шаҳридаги ишлаб чиқариш заводида «Очиқ эшиклар» куни ўтказилди. Унда иштирокчилар «Бизнеснинг очиқлик тамойили нима?» каби саволга бевосита жавоб олиш имконига эга бўлди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад автомобилсозлик соҳасининг бўлажак ёш кадрларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириш, ёш авлодни замонавий ишлаб чиқаришдаги турли хил мутахассисликларни танлаш имкониятига эга эканлигига қизиқтиришдан иборат.

Ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни» доирасида Асака заводига 100 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрди. Тадбир ташкилотчилари меҳмонлар орасида кейинчалик ишлаб чиқаришга меҳмон сифатида эмас, балки тўлақонли ходим сифатида келиши мумкин бўлганлар қатнашишига ҳаракат қилди.

Айнан мана шунинг учун ҳам Фарғона политехника институтининг ишлаб чиқаришда бошқарув ва «Механика-машинасозлик» факультетлари талабалари, Андижон шаҳридаги 11-мактаб, Шаҳрихон вилоятидаги 15-мактабнинг юқори синф ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шуниси эътиборга лойиқки, кўплаб профессор-ўқитувчилар заводга режалаштирилган ташриф ҳақида эшитиб, ишлаб чиқариш жараёнини ўз кўзлари билан кўриш истагида талаба ва мактаб ўқувчиларидан иборат гуруҳларга қўшилиш таклифини билдирди.. Натижада ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада ошиши ташкилотчиларни қўшимча гуруҳ учун турлар жадвалини ўзгартиришга ундади.

Шубҳасиз, компаниянинг устувор йўналиши — ҳар бир ходим ва меҳмонларнинг хавфсизлигидир, шу сабабли заводга экскурцияси хавфсизлик бўйича брифинг билан бошланди. Ҳар қандай ишлаб чиқариш  қизиқарли жараёндир, автомобилларни ишлаб чиқариш жараёни эса янада қизиқарли. Ташриф буюрувчилар пресслаш тсехида бўлиб,  пўлат рулолардан турли штамплаш автомобиль кузов қисмлари қандай ишлаб чиқарилиш жараёни билан яқиндан танишди.

Экскурция давомида меҳмонлар соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шунингдек, таклиф этилган блогерлар ёшларнинг автомобилсозлик соҳасига бўлган қизиқишига гувоҳ бўлди.

Тадбирнинг ёш иштирокчиларидан бири блогерлар билан суҳбат давомида,  «Ишлаб чиқариш жараёнини ўз кўзингиз билан кўрганингиздан кейин тайёр маҳсулотга бошқача кўз билан қарайсиз, чунки уни ишлаб чиқариш учун  қанча меҳнат сарфланганини биласиз» –  деди у.

Реклама

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Янгиликлар18:54 | 31.1.23
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022