«Аёл қалби» фильми премьераси қатор давлат ва нодавлат телеканалларида намойиш қилинмоқда

Кинематография агентлиги томонидан тақдим қилинган, тиббиёт ходимлари ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Аёл қалби» бадиий фильмининг миллий премьераси республиканинг қатор давлат ва нодавлат телеканалларида намойиш қилинмоқда.

Кинематография агентлиги ва «Шайхонтоҳурфильм» МЧЖ томонидан суратга олинган «Аёл қалби» бадиий фильмида шифокорлар ҳаёти, соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар, соҳадаги янгиликлар ва муаммолар ўз аксини топган.

Бугун «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Шавкат Мирзиёев мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида шифокорлар фаолияти ҳақида фильмлар яратиш ва уларни халққа намойиш этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, агентликка бошқа бир қатор идора ва муассасалар ҳамкорлигида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида тиббиёт ходимларининг касбини улуғловчи видеороликлар, илмий-оммабоп кўрсатувлар, бадиий ва ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқиш ва уларнинг телевидение орқали мунтазам намойиш этиб бориш вазифаси юклатилган.

Кинематография агентлиги томонидан бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири бўлган, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ва бу соҳа вакилларининг фидокорона меҳнати ҳақида ҳикоя қилувчи «Аёл қалби», «Уриб тургин, юрак», Ковид-19», «Синовли кунлар», «Инсон» сингари ҳужжатли, «Бардош», «Сумбул» сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар, шунингдек, 63 қисмли «Нажоткорлар» телесериали суратга олинди.

«Киноижодкорлар томонидан яратилган ушбу фильмлар амалга оширилаётган ишларнинг биринчи қадами бўлиб ҳисобланади. Бугун Президент томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва соҳанинг ривожланиш тамойиллари ва шифокорлар фаолияти ҳақидаги янги фильмлар ишлаб чиқаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Бу борада мутахассисларни жалб қилган ҳолда янги лойиҳаларни тизимли тарзда амалга оширамиз», — деди агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

«Аёл қалби» бадиий фильмига шифокорларнинг шарафли ва масъулиятли фаолияти, бурчга садоқат, ҳалоллик ва инсонийлик сингари ғоялар асос қилиб олинган. Фильм сценарийси Жамила Пўлатова ва Зулфия Қуролбой қизи қаламига мансуб. Фильмни таниқли кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимов бадиий раҳбарлиги остида Жамила Пўлатова суратга олган.

Фильмда бош ролларни Раъно Ярашева, Раъно Шодиева, Дилдора Умарова, Улуғбек Юнусов, Гулчеҳра Жамилова, Улуғбек Рустамов, Зуҳра Ашурова ва бошқалар ижро этган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023