Ўзбекистоннинг бахтли давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

«World Happiness Report» халқаро тадқиқот лойиҳаси 18 март, жума куни дунёнинг энг бахтли давлатлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 53-ўринни эгаллади.

Фото: «Bugun.uz»

«World Happiness Report» ҳисоботи ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари бўлими томонидан ишлаб чиқарилади. Унда дунёнинг 146 та давлати яшаш давомийлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқа кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда баҳоланади.

Рейтингга кўра, Финляндия биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги ўринларни Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Люксембург, Швеция, Норвегия, Исроил ва Янги Зеландия қўлга киритган. АҚШ 16-ўринда (2021 йилда 14-ўрин), Буюк Британия 17-ўринда (2021 йилда 18-ўрин), Франция 20-ўринда (ўзгаришсиз) қайд этилган.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 53 ўринни эгаллаган. Дунёдаги энг бахтсиз давлатлар эса Афғонистон (рейтингнинг охирги қатори) ва Ливан бўлган. Қозоғистон 40, Қирғизистон 64, Туркманистон 78, Тожикистон 83-ўринни, Россия 80 ва Украина 98-ўринни олган.

Фото: «World Happiness Report»

Эслатиб ўтамиз, «World Happiness Report» 2021 йили эълон қилган рейтингда Ўзбекистон 42 ўринда бўлган.

ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди
Янгиликлар13:59 | 27.1.23
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди
Россияда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Янгиликлар13:24 | 27.1.23
Россияда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди